Бугун: 07 Фев 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ


Ижтимоий тармоқларнинг бирида “Навоий вилояти ҳокимлиги 2022 йилни гуллар билан якунлабди” номли хабар эълон қилинди.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 15 майда эълон қилинган “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Навоий вилояти ҳудуди (кейинчалик муддатини узайтириш имконияти билан) 01.01.2030 йилга қадар эркин иқтисодий зона этиб белгиланган.

 

Шунга биноан, вилоятда инвесторлар оқими сезиларли ошган. Вилоятда йил давомида йирик лойиҳалар - бизнес форумлар, фестиваллар, ёшлар учун аталган йирик танлов ва мусобақаларнинг тақдирлаш маросимларини ўтказиш мақсадида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” мажмуасининг катта маслислар зали тувакли гуллар билан безатилиб, янги гиламлар тўшалган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сонли қарори иловасининг 23-бандида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг Республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузилиши орқали амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Хабарда қайд этилган товарлар вилоят бюджетининг захира фонди ҳисобидан ажратилган маблағлар эвазига харид қилинган.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 313 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus