Бугун: 02 Дек 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан ТАБРИГИ


Қадрли давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари!

 

Аввало, барчангизни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан чин дилдан самимий муборакбод этаман. Машақаатли, аммо бир вақтнинг ўзида шарафли касбингизда улкан ютуқ ва зафарлар тилайман.

 

Қадрли дўстлар!

 

Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда махсус хизматларнинг ўрни ва роли ҳамиша беқиёс бўлган. 

Хусусан, давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ёки ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳар замон ва ҳар маконда махсус хизматларнинг устувор вазифаси ҳисобланган.

Бугун дунёда кечаётган мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистон Республикасини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишда, халқаро муносабатларда унинг миллий манфаатларини қўллаб-қувватлашда Давлат хавфсизлик хизматининг муносиб ҳиссаси бор, албатта.

Хусусан, давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда террорчилик ҳаракатларининг олди олинишида, кўпчилик оилаларнинг ёстиғини қуритиши мумкин бўлган гиёҳванд моддалар ташиш ҳолатларини аниқлаб, мусодара қилинишида, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилишида, давлатимиз сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган товар-моддий бойликларнинг мусодара қилинишида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган “Меҳр” гуманитар операциялари доирасида Яқин Шарқ давлатларида оғир шароитда қолаётган аёллар ва болаларни мамлакатимизга олиб келишда ДХХ ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар ва этишмоқда.

 

Азиз дўстлар!

 

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яна бир бор 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари билан чин қалбимдан табриклайман!

Жонажон юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни асраш каби хайрли ва машаққатли ишларингизга омад ва зафарлар ёр бўлсин!

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз осойишталиги ва тинчлиги йўлидаги шарафли хизматингизда омадлар тилайман.

 

Байрамингиз муборак бўлсин!

Кўрилганлар сони: 386 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus