Бугун: 04 Дек 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА “САХОВАТ” ҚУТИЛАРИ УЛАШИЛДИ


Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров саховатли тадбиркорлар билан ҳамкорликда шаҳарда истиқомат қилаётган 20 нафардан ортиқ эҳтиёжманд ва муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини тарқатди.
Қувонарлиси, муқаддас Рамазон ойида бу каби хайр-саховат тадбирларининг кўлами янада кенгайиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Юртбошимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.
Бу ташаббус бугун халқимизни янада жипслаштирмоқда. Энг муҳими, бу ташаббус камбағалликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Кўрилганлар сони: 2829 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus