Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА КОРХОНАЛАРНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ КЛИНИКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, мамлакатимиз Президентининг жорий йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Бугун Навоий шаҳрида ўз ишини бошлаган корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси вилоятдаги мавжуд давлат корхоналарини соғломлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини шаффоф тарзда амалга оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Қисқа муддатларда, салкам 4,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур клиникада тараққиётнинг асосий омилларидан бўлган давлат активларини хусусийлаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасидан самарали фойдаланган ҳолда янгича тизим асосида иш олиб борилади.

– Энг асосийси ушбу клиника ўз бизнес фаолиятларини юритиш истагида бўлган тадбиркорлар учун бир қатор қулайликлар ва имкониятлар яратиб бериши билан янада аҳамиятлидир. Жумладан, давлат активларини харид қилиш, ижарага олиш истагида бўлган ҳар қандай тадбиркор ёки инвестор жараёнга тегишли барча саволларига шу ернинг ўзида етарли барча жавобларни олади, ортиқча сунъий бюрократик тўсиқларга барҳам берилади.

Шунингдек клиника фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида давлат активларини бошқариш, банк, солиқ, кадастр, савдо-саноат, инвестиция ва ташқи савдо бошқармаларидан масъул ходимлар жалб қилинди. Бундан кўзланган мақсад “ягона дарча” тамойилида ишларни тизимли олиб боришдир, дейди Навоий вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Саъдулла Мирзаев.

Клиника иш фаолиятининг биринчи иш кунидаёқ Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқди ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан онлайн мулоқот ўрнатиб, галдаги вазифалар хусусида фикр алмашди.

Шунингдек, ҳоким вилоят марказида ташкил этилган клиника фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда барча шаҳар ва туманларда ҳам унинг филиалларини тез орада ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди. 

Кўрилганлар сони: 1154 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus