Бугун: 22 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЧАҚНАШ ТЎҒРИСИДА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ


12 август куни соат 19:16да Навоий шаҳри, «Кимёгар» МФЙ, Инспекторлар кўчасида жойлашган “Propan Best” МЧЖ ҳудудида чақнаш содир бўлган.

 

Содир бўлган чақнаш натижасида “Propan Best” МЧЖнинг ер остида жойлашган 5 тоннали 2 та ёқилғи сақлашга мўлжалланган сиғим(ёмкость) мавжуд бўлиб, ёқилғи сақлаш сиғимининг том ёпма қисми, бир нечта автомобиллари қисман зарарланган.

 

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли-хил тан жароҳати олишган ҳамда улар Навоий шаҳридаги РШТЁИМ Навоий вилояти филиалига жойлаштирилган. ҚУРБОНЛАР ЙЎҚ.

 

Воқеа жойига вилоят ҳокими Кобул Турсунов, вилоят ФВБ раҳбарияти ва масъуллар етиб боришган.

 

Маълумот ўрнида: Ушбу объектда сўнгги маротаба Навоий шаҳар ФВБ томонидан жорий йилнинг 16 июнь кунида профилактик тадбир ўтказилган.

Кўрилганлар сони: 504 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus