Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВБАҲОРНИНГ ИККИ МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА


Бугун Навбаҳор туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган “Учтут”, “Меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 37-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўйингоҳида навбатдаги Ишчи гуруҳининг Штаб йиғини ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят Маҳалла ва оилани кўллаб - қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Ўроқов, туман ҳокими Л.Облақулов, туман халқ қабулхонаси мудири И.Раззоқовлар иштирок этди.

Бугуннинг ўзида 40га яқин махсус техникалар ушбу маҳаллардаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳоли хонадонларига 106 дона газ тўлдирилган маиший газ баллон тарқатган бўлса, 600 метр бўлган 2 та ички хўжалик йўлларида қум-шағал аралашмаси ёрдамида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари, битта ички хўжалик йўли бўйлаб ўрнатилган 400 метр масофадаги электр узатиш тармоғи кабеллари тартибга келтирилди, 1 дона трансформатор жорий таъмирланди. Ушбу ҳудуддаги тоза ичимлик суви қувурларидаги носозликлар тўлиқ бартараф этилди, умумий фойдаланишдаги кўча калонкалари жўмраклари янгисига алмаштирилди.

Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли хонадонлари тартибга келтирилди ва 50 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу маҳаллалардаги йирик ва майда шохли молларни касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ташкил этилди.

Аҳоли хонадонларидаги 41 та носоз газ ускуналаридаги камчиликлар бартараф этилди. Ушбу маҳалладаги аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларидан 30 тоннадан ортиқ маиший чиқиндилар олиб кетилди.

Туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу маҳаллардаги 15 яқин нотинч, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила муаммолари ўрганилди.

 

Кўрилганлар сони: 1018 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus