Бугун: 28 Сен 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида қарор имзоланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбекистонда 2014 йилги Мустақиллик байрами тантаналари «Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 1 июль куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин», – дейилади Президент қарорида.

Қарорга асосан, республика комиссияси бир ҳафта муддатда «Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқади.

Дастурда асосий эътибор «тарихан қисқа даврда биз қандай улкан ривожланиш йўлини босиб ўтганимизни баҳолашда «Ким эдигу ким бўлдик?» деган ҳаётий ҳақиқатни асосий ва бош ғоя сифатида белгилаш», юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бораётгани ва бошқа ислоҳотларни ёритиш ва бошқаларга қаратилиши кераклиги қайд этилган.

Хусусан, дастурда «мамлакатимизнинг ўтган аср охирида кескин ижтимоий муаммолар гирдобига тушиб қолган, аҳолининг ҳаёт даражаси бўйича собиқ СССРда энг охирги ўринлардан бирини эгаллаган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли тус олган, иқтисодиёти бирёқлама ривожланган, қолоқ аграр республикадан бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ўсиб, иқтисодий қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган замонавий давлатга айланганини очиб берилиши» ҳам керак.

 

Президент қарорида таъкидланишича, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари билан биргаликда Ўзбекистон мустақиллигини тараннум этишга қаратилган энг яхши қўшиқлар, мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» анъанавий республика танловининг якуний босқичини ўтказади, танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилади.

Бундан ташқари, Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда август ойининг охирида «Энг улуғ, энг азиз», «Ватан учун яшайлик», «Сени куйлаймиз, замондош», «Ранглар жилосида – она диёр» каби кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллик эришганига 23 йил тўлади. Ушбу санага бағишланган асосий байрам тадбирлари 31 август куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Кўрилганлар сони: 35754 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus