27.09.2014 13:47:52
Ҳар жиҳатдан етук, интеллектуал ривожланган, билимли ва тафаккур олами кенг ёшларни тарбиялаш педагог ходимларнинг асосий мақсади саналади. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ушбу олий мақсадларни амалга оширишда асосий дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Мустақиллик йилларида Навоий шаҳрида ҳам бу борада кўплаб хайрли ишлар қилинди.
Янгидан янги таълим муассасалари, спорт ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилди. Уларнинг моддий-техника базаси ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Айни пайтда шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 12 та умумтаълим мактаби ва 5 та давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида 1400 дан ортиқ педагоглар ўқувчи-ёшларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериб келишмоқда.
Дарҳақиқат, кейинги йилларда таълим-тарбия мазмуни тубдан янгиланиб, амалиётга ўқитишнинг янги ва замонавий услублари жорий этилди. Ўтказилаётган кўрик-танловлар, мусобақа ҳамда беллашувлар ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришда, ўқувчиларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорларини қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутаётир. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари”, “Маҳоратли ёш педагог” танловлари, ўқувчилар ўртасида фан олимпиадалари, Билимлар беллашуви, “Ҳуқуқ билимдонлари”, “Инглиз тили билимдонлари” кўрик-танловлари шундай мақсадларда ташкил этиб келинаяпти.
Ўтган йили “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида 3 нафар, республика босқичида 1 нафар ўқитувчи 1-ўринни қўлга киритди. Шаҳримиз мактаблари нафақат таълим-тарбия борасидаги ютуқлари, шу билан бирга кўркам ва озодалиги билан ҳам бошқа мактабларга намуна бўлиб келмоқда. Буни 2013 йил “Йилнинг энг обод таълим муассасаси” танловининг республика босқичида 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, 2014 йилда эса 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ва 30-МТМ фахрли 1-ўринни қўлга киритганида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Бугунги ёшларимизнинг чет тилини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари кучли. Шу боис мактабларда инглиз тили дарсларининг янги ахборот-коммуникация технологиялари асосида, юқори савияда ўтилишига катта эътибор қаратяпмиз.
Мактабларда “Устоз-шогирд” анъанасига биноан ёш ўқитувчилар тажрибали мураббийларга бириктирилиб, улардан педагогик маҳорат ва малакани, дарс ўтишнинг янги методларини ўрганишмоқда. Турли фанлар бўйича Билимлар беллашувининг вилоят босқичида 14 нафар, республика босқичида 3 нафар ўқувчимиз фахрли 1-ўринга сазовор бўлгани биз, педагог ходимларни янада фараҳбахш мақсадлар сари руҳлантирди.
Ҳа, мактаб нафақат таълим ўчоғи, шу билан бирга тарбия маскани ҳамдир. У ерда тузилган “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” жамоатчилик Кенгаши доимий тарзда ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирокида ўқувчиларнинг ахлоқий тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб боришмоқда. Мактабларда ҳафтанинг ҳар бир куни алоҳида номланиб, алоҳида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида ишлар олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда.
Жорий ўқув йилида шаҳримиз мактабларининг 1-синфига 2700 нафар ўқувчи қабул қилинди. Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилиб, уларда фанлар чуқурлаштириб ўқитилаётгани натижасида билимли, заковатли ёшлар сафи тобора кенгаймоқда. Ўқувчиларнинг мустақил ижодий фикрлашини, фанларга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўқитувчилар “Ўрган – ўргат”, “Дарс – муқаддас” тавсиялари асосидаги замонавий ҳамда ўз фанлари бўйича интеграциялашган дарсларни ташкил этмоқда. Ўтган ўқув йилида вилоятда 53 нафар ва республика миқёсида 2 нафар ўқитувчимизнинг илғор иш тажрибалари оммалаштирилгани эса педагог ходимларимизнинг интилишу изланишлари бесамар кетмаётганидан далолатдир.
Мухтасар қилиб айтганда, азалдан билимлар қасри бўлган мактаблар қутлуғ даргоҳ саналган. Энг асосийси, унда келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворлари қўйилади. Шуни фахр билан айтиш мумкинки, истиқлол йилларида мактабларимиз ана шундай юксалиш пиллапояларидан дадил қадам ташлади ва у бахтиёр ўғил-қизларимизнинг энг севимли даргоҳига айланди.
Диляра ТУХФАТУЛЛИНА, шаҳар халқ таълими муассасалари
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.
Жами мурожаатлар:884
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:436 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а