Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЛАНГАРДА АҲОЛИНИНГ ОНЛАЙН ХИЗМАТ ОЛИШ УЧУН ИМКОНИЯТИ БОР.


Маҳаллий аҳоли ҳафтада бир кун Дамас автоулови ёки мобил автобус келишини кутади. Шу боисдан бошқарма мутасаддилари сайёр қабулни айнан шу ҳудудда ўтказдилар.

 

Ташкил этган сайёр қабулда 40 дан ортиқ фуқаро мурожаатлари тингланди. Ер жой, мол-мулк, бандлик ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлик масалаларига оид қатор муаммолар тингланди. Тиббий ёрдам, боқувчисини йўқотган оилага уй-жой, тадбиркорлик қилиш учун кредит ажратиш масалалари юзасидан олинган мурожаатлар эса тегишли давлат идораларига йўналтириладиган бўлди.

 

Лангар маҳалласи биноси олдида фуқаролар мобилавтобус хизматидан фойдаландилар. Ким солиқдан қарздорлик, ким судланмаганлик тўғрисидаги, яна бирови манзил маълумотнома олди. Болаларни мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйган ким бўлди, электр энергияси ҳисоблагичини ўрнатиш учун мурожаат ташлаган фуқаронинг муаммоси ечилди. Мобил автобус орқали жами 52 та давлат хизмати кўрсатилди.

Кўрилганлар сони: 899 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus