12.06.2014 15:29:12
Тадбир Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 1 декабрдаги “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржанинг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда.
Шуниси эътиборлики, бундай тадбирларга қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Масалан, ўтган йилги тармоқ саноат ярмаркасида 127 корхона иштирок этиб, 1,8 мингдан зиёд маҳсулот намойиш этилган бўлса, бу йил «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси, «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти таркибидаги 230 корхона, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ҳамда бошқа корхоналар ҳам ярмаркада қатнашмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясидан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада холдинг компаниялари томонидан қиймати 707 миллиард сўмлик 714 шартнома тузилган. Бу галги ярмаркада хомашё, материал, бутловчи буюмлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча шартномалар тузилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон металлургия саноати корхоналарининг стендлари ҳам иштирокчилар эътиборини тортмоқда. Мисол учун, Навоий кон-металлургия комбинати 300 турдан ортиқ саноат маҳсулотлари, замонавий технологиялар асосида тайёрланган заргарлик буюмлари, 2014 йилда маҳаллийлаштириш учун таклиф этилаётган реагентлар, подшипник, пармалаш ускуналари, фреза ва бошқа қирқдан зиёд маҳсулотни намойиш этаётир.
«Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамиятининг кўргазма стенди ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу ерда анъанавий маҳсулот – қора металлар прокати, жумладан, тегирмон шарлари, мис ва унинг қотишмасидан тайёрланган буюмлар, пайвандлаш электродлари, сирланган пўлат идишлар, мих, тўқилган сетка, маҳаллийлаштирилган ва ўрта муддатли истиқболда ўзлаштирилиши мўлжалланаётган маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Бундан ташқари, комбинат импорт қилинаётган маҳсулотлар – мамлакатимиз корхоналарида маҳаллий хомашё асосида ўзлаштириш учун таклиф этилаётган ўтга чидамли материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни тақдим этмоқда.
Масалан, тармоқ саноат ярмаркасида «Навоий» эркин-индустриал иқтисодий зонасида ташкил этилган «Навоий Хунан Палп» Ўзбекистон-Хитой ва «Навоий Бьюти Косметикс» Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхоналари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси хотин-қизлар ва болалар учун гигиена буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 28 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси эса мамлакатимиз ва хориж бозорларида харидоргир бўлган шампунь, гель, соч бальзами каби 80 турдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси таркибига кирадиган 10 корхона мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплекси ютуқларини намойиш этаётир. «Электрон ҳисоблагич» қўшма корхонаси замонавий электрон ҳисоблагичлар, «Электр қувват қурилмалари» ўлчагич трансформаторлар, “Электроизолит” қўшма корхонаси эса иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқармоқда, энергетика ва саноатнинг аралаш тармоқлари объектларидаги асосий ва ёрдамчи ускуналарни таъмирлаш хизматини кўрсатмоқда. Улар орасида энергия тизими ва аралаш тармоқ корхоналарига махсус кийим ишлаб чиқараётган ва етказиб берадиган янги «Савдоэнерго» очиқ акциядорлик жамияти ҳам бор.
Ярмарканинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.
Жами мурожаатлар:954
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:506 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а