22.11.2014 18:55:52
Ҳадемай, умумтаълим мактабларида саводхонлик байрамлари бошланади.Қисқа муддатда алифбодаги барча ҳарфларни ўрганиш баробарида сонларни, содда математик амалларни бажаришни ўзлаштириш бола учун мураккаб давр ҳисобланади. Табиатан тиришқоқ, ҳаракатчан ўқувчи учун бу жараён рисоладагидек кечса, айрим тортинчоқлар баъзи қийинчиликларга дучор бўлиши аниқ.
Ҳар бир боланинг алоҳида ички дунёси, қизиқишлари, қобилияти ҳамда имкониятлари мавжуд. Ўқитувчи билан биргаликда боланинг дарсларга бўлган қизиқишларини ўрганиш ва яхши ўқиши учун ёрдам бериш ота-оналарнинг ҳам энг муҳим вазифасидир.
Аввало, кичик ўқувчининг ютуқлари билан қизиқиш лозим. Бола ота-онаси, бобо-бувиси ва бошқа яқинлари учун мактабда бўлаётган янгиликлар, ҳар бир фаннинг мавзулари қанчалик муҳим эканлигини ҳис этиши унда масъулиятни кучайтиради. У катталарнинг таъсирига қараб, мақсад сари интилади, яхшироқ ўқишга, бор имкониятларини ишга солишга ҳаракат қилади.
Катталарнинг талаби боланинг ёши ва савиясига мос бўлсин. Унда ғайрат, масъулият ва тартибга риоя қилишни тезда ривожлантириш жуда қийин. Шу сабабдан болани қийнаб, ортиқча нарсаларга ёки у уддалай олмайдиган ишларни бажаришни талаб қилиш ножоиз.
Ҳар бир одам хато қилади, шу жумладан, кичиклар ҳам бундан мустасно эмас. Муҳими, у хатодан қўрқмаслиги ва уни тузатиш учун ҳаракат қилиши лозим. Агар бола қилинган хато учун қаттиқроқ жазо олса, унда ўзига бўлган ишонч сўниб, қўлидан ҳеч нарса келмаслигидан тушкунликка тушади.
Ота-она учун содда кўринган вазифалар бола учун жуда мураккаб бўлиши мумкин. Шунинг учун катталар кичик ўқувчининг илк дарсликларидаги дастлабки қийинчиликларига беэътибор бўлмаслиги керак. Унга уй вазифасини ечишнинг содда усулларини синчковлик билан тушунтириш баъзан дарс жараёнида берилган билимдан ҳам яхши самара беради.
Юқоридаги тавсиялар боланинг дарсларни намунали ўзлаштиришида алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳар бир ота-она ёдда тутиши лозим.
Зулайҳо ОРЗИЕВА,
Навбаҳор туманидаги 28-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.
Жами мурожаатлар:833
Кўриб чиқилган:448 (54%)
Кўриб чиқилмоқда:385 (46%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а