25.10.2018 11:07:20
Хабарингиз бор, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир. Ўзбекистон медаллар сифати бўйича 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади.
Куни кеча мусобақада иштирок этган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
Қайд этиш лозимки, "кичик Олимпиада"да қўлга киритилган ютуқлар салмоқли бўлди. Бундан тўрт йил олдин Нанкинда бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпия ўйинларида спортчиларимиз 10 та медални қўлга киритганди. Йилдан-йилга ғолиб ва совриндорлар сони ортиб бораётгани мамлакатимизда спортчиларга яратилган шароит ва эътиборнинг мевасидир. Қувончлиси, муросасиз ўтган ўйинларда Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг оғир атлетика бўлими ўқувчилари Кумушхон Файзуллаева олтин, Долера Давронова эса бронза медалларини эгаллашди. Юртимиз шарафини ишонч билан ҳимоя қилган оғир атлетикачиларнинг муваффақиятида мактаб-интернат мураббийи Маҳмуд Тоғаевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек, миллий терма жамоа аъзоси бўлган спортчилар Тошкентда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларида қатнашиб, Олимпиадага муносиб ҳозирлик кўришганди.
— Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фахрли биринчи ўринни олдим, — дейди Олимпиада ғолиби К. Файзуллаева. — Ўзбекистон тарихида ушбу спорт туридан илк жаҳон чемпиони бўлганим менга қувонч билан бирга масъулият ҳам берди. Аргентинада эришилган муваффақият нафақат менинг, балки мураббийларим, яқинларимнинг ҳам ғалабаси. 2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам қатнашиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганман.
Мамлакатимиз байроғини халқаро ареналарда баланд кўтараётган бундай ёшлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Улар келажакда бундан ҳам нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига шубҳа йўқ!
Жами мурожаатлар:683
Кўриб чиқилган:448 (66%)
Кўриб чиқилмоқда:235 (34%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а