Бугун: 20 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КАРМАНАДА КАНАЛ ВА АРИҚЛАР ТОЗАЛАНМОҚДА


Шу кунларда Навоий вилоятидаги барча канал, ариқ ва сув иншоотларини тозалаш, таъмирлаш, суғориш мавсумига шай ҳолатга келтириш тадбирлари якунига етмоқда.

 

Кармана тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Касаба Дўрман” каналининг 4 км қисмини механизмлар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилаяпти. Каналнинг узунлиги 14,5 км, сув ўтказиш қуввати 3 м³/с бўлиб,  туманнинг “Ўзбекистон” ҳамда М.Ибрагимов ҳудудларидаги 3 минг 189 гектар майдонга сув етказиб беради.

 

 - Ҳадемай суғориш мавсуми бошланади. Канал ва ариқларни тўлиқ тозалаб улгурсак, сув юриши яхшиланиб, оби ҳаёт ортиқча исроф бўлишининг олди олинади, - дейди Кармана тумани ирригация бўлими бошлиғи Зиёдулла Қаршиев.

  Айни кунларда карманалик сувчилар сув иншоотлари атрофларини ободонлаштириш, кўчат экиш ишларини ҳам якунлаб, канал ва коллекторларнинг муҳофаза ҳудудларига қишлоқ хўжалик экинларини экишни бошлаб юборган.

Кўрилганлар сони: 570 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus