Бугун: 22 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА РЕЙДЛАР ЎТКАЗИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига короновирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2021 йил  17 июль кунидаги 78-сонли баёни талабларини бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Жумладан, жорий  йилнинг 22 июль куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси томонидан рейд гуруҳлар ташкил этилиб, Навоий шаҳар ва Кармана туман ҳудудидаги тўйхона ҳамда умумий овқатланиш жойларида карантин қоидаларига амал қилиниш ҳолати текширилди. Афсуски, огоҳлантириш, тарғибот ва профилактик ишлар олиб борилганига қарамай, шахсий даромад орттиришни ҳамма нарсадан устун қўяётган айрим кимсалар топилди. Тадбир давомида Навоий шаҳридаги “Фаровон”, “Оқшом”, “Диёра” ва Кармана туманидаги “Ипак йўли” тўйхоналари, шунингдек “Қизилқум” кафеси масъул шахслари томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузилаётганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

 

Шу билан бирга, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари янада кучайтирилиб, карантин талаблари амалда эканлиги яна бир маротаба эслатиб ўтилди.

 

 

Кўрилганлар сони: 523 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus