Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЯНГИ ҚУРИЛГАН ДЗЮДО СПОРТ ЗАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


Бугунги кунда вилоятимизда 1100 нафар ёшларимиз спортнинг дзюдо тури билан мунтазам шуғулланиб келишмоқдалар. Ушбу спортчиларнинг 28 нафари Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Вилоятда спортнинг дзюдо турига берилаётган эътибор натижасида вилоятимиз спортчиси Очилов Мақсуд Чили давлатида ўтказилган Жаҳон чемпионатида фахрли 2-ўринни ҳамда 2021 йилда Қозоғистон Республикасида ўтказилган Осиё кубогида Лазиза Ҳайдарова фахрли 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Бугун эса Навоий шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида янги қурилган Дзюдо спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу залда ёшларимиз профессионал дзюдо билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Халқ таълими вазири Б. Саидов, Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Турсунов ҳамда ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Кўрилганлар сони: 4633 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus