Бугун: 25 Сен 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Янги iPhone 6 смартфонларининг илк харидорлари австралияликлар бўлди (видео)


Apple iPhone6 смартфонларининг расман сотуви бошланган илк давлат Австралия бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Сидней шаҳрининг George кўчасидаги Apple дўкони маҳаллий вақт билан 8:00 да очилди. Бу пайтгача эса янги Apple смартфонларини олдиндан буюртма қилган 1200 нафар киши дўкон олдида навбатда турган эди. Илк iPhone 6 смартфонларини қўлга киритган австралияликларнинг ҳурсандчиликларини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Apple iPhone 6 смартфонларига олдиндан буюртма қабул қилиш бошланганидан сўнг, 24 соат ичида 4 миллион дона iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus смартфонлари сотилган. Бу эса янги рекорд натижа ҳисобланади

 

Кўрилганлар сони: 6868 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus