Бугун: 20 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҚИЗИЛТЕПАДА ҲАМ 80 ЎРИНЛИ ТАШХИСЛАШ, САРАЛАШ, ТАҚСИМОТ ПУНКТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ


Туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида ташкиллаштирилган пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган бу масканга тез тиббий ёрдам бўлимига коронавирус касаллиги белгилари билан мурожаат қилган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Мазкур пункт тиббий кўрик учун зарур замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланиб, малакали тиббиёт ходимлари жалб этилади. Беморлар учун кислородли ўринлар тайёрланади.

Ташхислаш, саралаш, тақсимот пунктининг фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг тиббий хизмат билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

 

Кўрилганлар сони: 1477 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus