Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ


24 август куни Зарафшон шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда маиший техника воситалари берилди.

Шаҳарда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокими Анвар Ражабов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож 64 нафар аёлга тикув дастгоҳи, мини печлар ва газ плиталари топширилди.

Бундан ташқари, 4 нафар ногирон фарзанди мавжуд бўлган оилага ногиронлик аравачаси, юриш мосламаси ҳамда эшитиш воситалари берилди.

 

Кўрилганлар сони: 1524 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus