Бугун: 04 Дек 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ - ФАРОВОНЛИК АСОСИ


Ердан унумли фойдаланганнинг ишида унум, хонадонида тўқчилик, барака бўлади. Шу боис мамлакатимизда ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Томорқалардан ташқари,вилоятдаги фермер хўжаликлари ҳам далаларида рўзғор учун зарур маҳсулотлар бўлган сабзавот ҳамда полиз, картошка экинлари экишни жадаллик билан олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрда қабул қилинган “Мавжуд ер ва сув ресурсларидансамарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосилиучун қишлоқ хўжалиги экинлариниоқилона жойлаштириш ва маҳсулотетиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш, сабзавот, картошка, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинларини оқилона жойлаштириш қайд этилган. Шу асосида  вилоят бўйича 2020 йил ҳосили учун 2669 гектар  асосий майдонларга сабзавот, картошка ва полиз экинлари экилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг шу давригача 2562 гектар майдонга помидор,пиёз, сабзи, карам ва бошқа сабзавотлар экилди.

 Эътиборлиси, айни шундай муҳим паллада агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда туман бўлими ходимлари жойларда бўлиб, тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан олиб боришмоқда. Жумладан, биргина Навбаҳор туманида жорий йил режадаги 506 гектар асосий майдоннинг 473 гектарига  сабзавот экинлари экилди. Шунингдек, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида боғ-ток орасига режадаги 773 гектарнинг 765 гектарига сабзавот, полиз ва картошка экилиб,  ердан унумли фойдаланилмоқда. Бунга юзаки қараган, боғ ораларига беда эккан фермерлар огоҳлантирилиб, рўзғор учун зарур бўлган сабзавот экинлари экиши тушунтирилмоқда. Натижада экинли майдонлар  кенгайиб бораётир.

-   Фермер хўжалигимиз майдони 96,7 гектарни ташкил этади, - дейди “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Усмон Исмоил орзуси” фермер хўжалиги раиси Исмоил Очилов. – Шундан 58 гектари пахта, 38,7 гектари ғаллага мўлжалланган. Бундан ташқари, бу йил асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпроқ экишга аҳамият қаратдик. Халқимиз бошидаги ана шундай синовли кунларда рўзғорга асқотадиган картошка, пиёз, сабзи ва бошқа сабзовотларнинг мўл-кўллиги арзончилик, бозорларимиз тўкин бўлишига ҳисса қўшади. Шунга кўра, 1 гектар ерга помидорнинг “Волгоград” нави кўчатидан экдик. Бундан ташқари, 0,5 гектардан майдонга пиёз, сабзи, картошка уруғлари қадалди. Олти нафар ишчимиз бор. Улар экинларни парваришлаш, вақтида озуқасини бериб, агротехник тадбирларни олиб боришга масъул. Ниятимиз катта. Помидордан 100 тонна, картошкадан эса 20-30 тоннагача ҳосил олишни режалаштириб турибмиз.  

Айтиш керакки, экин майдонларининг кенгайиши озиқ-овқат хафсизлигини таъминлашдаги муҳим омиллардан бири саналади. Шу боис жойларда бу борадаги тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этади. Қувонарлиси, тавсия ва тушунтиришларни тўғри қабул қилган фермер хўжаликлари сабзавот экинлари, боғ-ток орасидан унумли фойдаланишда илғорлик кўрсатмоқда. Бу ўз навбатида юртимиз фаровонлиги, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги йўлидаги эзгу ишлардан бири эканлиги билан эътирофга лойиқ.

 

Зулфия БОБОЕВА,

“Дўстлик байроғи” мухбири.

Кўрилганлар сони: 3236 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus