10.03.2017 20:26:05
Нодира опа ишчи оиласида туғилди. Онаси мактабда хизматчи бўлиб ишлагани боис, ёшлигида кунининг асосий қисмини унга ёрдам бериш мақсадида таълим даргоҳида ўтказди. Шунданми, тақдирини айнан мактаб, ўқувчилар билан боғлашни дилига тугиб қўйди.
Орзулари йўлида ёш қиз тинимсиз изланди. Ҳатто иш устида ҳам қўлидан китобни қўймай, олий маълумотли бўлишга астойдил ҳаракат қилди. Интилганга ҳамиша толе ёр бўлган. Табиатан тиришқоқ бўлганлиги боис, у талаба бўлиш бахтига эришди. Ўқишини имтиёзли тамомлагач, ўзи таълим олган мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишга кирди. Турмушга чиққач эса оилавий шароити туфайли фаолиятини Учқудуқ туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида давом эттиришига тўғри келди.
— Бошланғич таълим илм, заковатнинг пойдевори ҳисобланади, — дейди қаҳрамонимиз. — Мактаб остонасига эндигина қадам қўйган болажонлар билан ишлашнинг алоҳида қийинчилиги ва қувончли тарафлари бўлади. Улар устоз аталмиш буюк зотни илк бор сизнинг қиёфангизда кўради. Болани ўйиндан таълимга, янги келажакка тайёрлаш, унинг руҳияти, куртак отиб келаётган, ҳали ўзи тўла англаб етмаган орзуларини ўрганиш эса алоҳида масъулиятли вазифа ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти устоз ва мураббийларга йўллаган табрикларидан бирида "Ўз ишидан қониқмасдан, доимо янгиликка интилиб, билим ва малакасини ошириш устида ишлайдиган, ҳаёт билан ҳамқадам бўлиб яшайдиган ўқитувчи ва муаллимларгина ҳар томонлама етук инсонларни камол топтиришга қодир бўлади", деб айтган эдилар. Нодира Қодирова ўзида ана шундай хислатларни шакллантира олган устозлардан.
У бир неча бор туман, вилоят, республика миқёсида ташкил этилган танловларда иштирок этиб, фахрий ёрлиқларга эга бўлган. 2008-2015 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш лойиҳаси бўйича ўқув семинарларида қатнашиб, энг фаол тренер номинациясини қўлга киритган. Шундан сўнг иш тажрибаси ўзи фаолият олиб бораётган туман миқёсида оммалаштирилди.
Кўп йиллик меҳнатлари инобатга олиниб, 2016 йилда Нодира Қодирова "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
— Бу нишон менга янада ғайрат, куч бағишлади. Олдимдаги масъулиятимни оширишга ундади, — деб ҳаяжондан кўзига ёш олади муаллим. — Мен мана шундай машаққатли ва шарафли касбнинг эгаси эканлигимдан, ҳаётимнинг 30 йиллик даврини жажжи болажонларга бағишлаганимдан беҳад мамнунман.
Дарҳақиқат, ана шундай камсуқум, фидойи, юксак салоҳиятли устозлар бор экан, эртанги кунимиздан умидимиз катта. Шоирнинг ушбу сатрлари эса уларнинг шаънига айтилган буюк ҳақиқатдир:
Ўзгалар фарзандин бағрига олиб,
Камтарин ҳаётин бир изга солиб,
Кўплардан бойликда орқада қолиб,
Фақат фидойилар ишлар мактабда.
Зебо ҚУТЛИЕВА.
Жами мурожаатлар:720
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:272 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а