Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Интернет-фестиваль якунлари сарҳисоб қилинди


Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида UZ миллий домени интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  У Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси кўмагида “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳамда “InfoCOM.UZ” журнали томонидан ташкил этилди.  Тадбирда интернет тармоғида UZ домени сайтларининг кўпайиши ва ўзбек тилидаги сегментни ривожлантириш мамлакатимиз ахборот соҳасида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёрқин самараси экани таъкидланди.  Ҳар йили ўтказиб келинаётган UZ миллий домени интернет-фестивали аҳоли кенг қатламлари ўртасида интернет тармоғини оммалаштириш, миллий контентни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда ўзбек тилининг бутунжаҳон ахборот тармоғида қўлланиш кўламини кенгайтиришга хизмат қилаётир.  Сайтлар интернет-технологиялар, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларнинг нуфузли мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.  Бу йилги фестиваль танлов дастури ўн мавзу ва иккита махсус номинацияни ўз ичига олади. Танлов дастурига ҳар ўн мавзу бўйича иштирокчилар учун WWW.UZ миллий излаш тизимининг махсус мукофоти киритилган. Маълум вақт ичида ўз номинациясида энг кўп балл тўплаган ўнта сайт ғолиб деб топилди, шунингдек, фестивалнинг беш совриндори аниқланиб, тегишли дипломлар билан тақдирланади.  Жорий йилда танловга 800 дан ортиқ ариза келиб тушди ва унда 549 сайт иштирок этди. Ҳар бир номинацияда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган ғолиблар диплом ва совғалар билан мукофотланди.  Айниқса, “Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси кескин курашларга бой бўлди. Негаки, барча жойларда жаҳон интернет тармоғи қаторида интернет-хизматлар соҳаси ҳам жадал ривожланмоқда. Ушбу номинацияда bozor.uz сайти биринчи, e-savdo.uz ва click.uz. иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллади.  – Мен яратган сайт – «ҳамма нарса уй учун» форматида савдо қилишга мўлжалланган интернет-майдондир, – дейди bozor.uz сайти асосчиси Бахтиёр Ҳасанов. – Бугун мамлакатимиз аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғи бутунжаҳон тармоғидан фойдаланади ва бу онлайн-бизнесни ривожлантириш учун қулай шароит яратмоқда. Ўз тажрибамдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ҳам тармоқ хизматлари бозори истиқболлидир.  “Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт”, “Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органининг энг яхши сайти”, “Мавзуга оид энг яхши сайт”, “Маданият соҳасидаги энг яхши сайт”, “Энг яхши ОАВ сайти”, “Энг яхши корпоратив сайт” ва бошқа номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди.  Фестиваль доирасида мамлакатимиз дастурчилари томонидан ишлаб чиқилган энг яхши мобиль иловалар ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалар ҳам тақдирланди. 

Бобур Обидов, ЎзА

Кўрилганлар сони: 6193 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus