Бугун: 17 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛКНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЯНГИ МЕХАНИЗМЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


Навоий вилояти Адлия бошқармасида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги механизмларни масъул давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ўргатиш бўйича ўтказилган ўқув машғулоти ўтказилди.
Вилоятнинг турли корхона ва ташкилотлари вакиллари қатнашган тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази Давлат муассасаси директори Баҳодир Сагдуллаев ва бошқа масъуллар йиғилганларга тасдиқланган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб тизимда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маъруза қилдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Кўрилганлар сони: 368 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus