Бугун: 26 Сен 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ЖАРАЁНИГА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Навоий вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган кадрлар хизмати раҳбар ва масъул ходимлари учун амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда соҳада мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар атрофлича мухокама этилиб, кадрлар хизмати масъул ходимларининг мурожаатлари ва таклифлари тингланди.

Очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтган семинар давомида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 май куни қабул қилинган “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган топшириқлар ижросини ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Кўрилганлар сони: 414 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus