23.06.2017 12:28:49
Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларининг самарали фаолият юритиши учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор ушбу тармоқнинг иқтисодиётимиз тараққиётидаги ўрнини кенгайтириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Тегирмонмонтажсервис” масъулияти чекланган жамиятида тегирмон, шунингдек, ёрма ва омихта ем корхоналари учун 100 дан ортиқ турдаги ускуна ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилаётир.
– Фаолиятимизни 2009 йилда тегирмон ва омихта ем корхоналари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш билан бошлаганмиз, – дейди “Тегирмонмонтажсервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Алижон Эшқобилов. – Кўрсатилаётган хизматлар сифатини юксалтириш, импорт ўрнини босувчи эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доимий эътибор қаратилмоқда.
Корхона дастлаб донни қайта ишлаш корхоналарига хориждан келтирилган эҳтиёт қисмлар ва ускуналарни ўрнатиб берган бўлса, 2010 йилдан бошлаб импорт ўрнини босувчи ускуна ва эҳтиёт қисмлар шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилаётир. Бунинг самарасида маҳсулот таннархи арзонлашди. Айни пайтда бу ерда 15 ишчи меҳнат қилмоқда.
Ички бозорда ўз ўрнига эга корхона маҳсулотлари, кўрсатилаётган хизматлар юқори сифати ва қулайлиги билан буюртмачиларга манзур бўлмоқда. Хусусан, жамият томонидан Россия технологияси асосида Шаҳрисабз шаҳридаги “Дон – халқ ризқи” акциядорлик жамиятида суткасига 100 тонна уруғлик буғдой тайёрлаш цехи, Германия технологияси асосида Қарши шаҳридаги “Қашқадарёдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 100 тонна уруғлик буғдойни тайёрлаш цехи, Туркия технологияси асосида Асака шаҳридаги “Асакадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида бир кеча-кундузда 250 тонна буғдойни қайта ишлайдиган тегирмон цехлари қурилгани фикримиз тасдиғидир.
“Тегирмонмонтажсервис” масъулияти чекланган жамияти жамоаси жорий йилда яна бир йирик лойиҳа – Туркиянинг “Эркан Макина” компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил қилди. Ҳозир ноль қийматда олинган Китоб туманининг "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 қаватли бинода қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ун, омихта ем, комбикорма ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологиялар туркиялик ҳамкорлар билан бирга шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилади. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун технологиялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 2019 йилда ишга туширилиши мўлжалланаётган мазкур қўшма корхонада 50 янги иш ўрни яратилиб, йилига 2 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Жами мурожаатлар:884
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:436 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а