Бугун: 21 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХИТОЙ НАВОИЙДА ЯНГИ ЗАВОД ҚУРАДИ. У ЕРДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ


Жорий йилнинг 23 июнь куни инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар Академияси Синьцзян Физика ва кимё техника институти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш бўйича Хитой Фанлар Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўртасида келишув мавжуд бўлиб, унга асосан Хитой томони 10 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши ва завод йўлга қўйилгач, йилига 36,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари учун табиий ва кимёвий моддалар, шу жумладан коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда корхонани тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш ва эркин иқтисодий ҳудудга аъзолик масалалари бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда ва ер майдонининг ажратилиши, бош пудратчини ва технологик ускуналарни етказиб берувчини танлаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва бошқалар бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой томонидан ушбу лойиҳани амалга ошириш келишилган режадан ортда қолаётганлигини, қурилиш ишларини кескин жадаллаштириш зарурлиги ҳамда зарур ҳолда Инновацион ривожланиш вазирлиги ушбу қурилишни амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Кўрилганлар сони: 681 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus