15.11.2023 15:14:46
Бугун Хатирчи туманидаги “Новжа” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари янги бинода ўз фаолиятини бошлади.
Туманнинг 1 сектор ҳудудидаги “Новжа” МФЙ биноси “Бектош” МЧЖ томонидан бунёд этилди. 980 миллион сўм маблағ эвазига қуриб битказилган бинода “Маҳалла бешлиги” ва фуқаролар учун барча шароит яратилган.
– Айни пайтда маҳалламизда 344 та хонадонда 1871 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Илёс Юсупов . – Янги бинода ходимларнинг иш олиб бориши учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бу каби имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда аҳолимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.
Маҳалла биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев ҳамда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди ва яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди.
Маҳалла биносининг фойдаланишга топширилиши чинакам байрамга айланди. Тадбир давомида дастурхон ёзилиб, миллий таом ош тортилди.
Жами мурожаатлар:985
Кўриб чиқилган:448 (45%)
Кўриб чиқилмоқда:537 (55%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а