Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОТА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Сессия давомида Нурота туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Нурота тумани ҳокими Умарбек Яхшимуродович Халиловнинг аҳолига мурожаатномаси тингланди.

Туманда жорий йилнинг 9 ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 102,9 фоизни, халқ истеъмол моллари 104,2 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,0 фоизни, қурилиш ишлари 100,1 фоизни, чакана савдо айланмаси 101,0 фоизни ва хизматлар ҳажми эса 102,0 фоизни ташкил этишига эришилган.

Ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширилиши  ва уларга 3,3 млрд сўм тижорат банкларининг кредитларини ажратилиши ҳисобига биргина жорий йилда 152 та янги ҳунарманд тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилиб, уста ҳунармандлар томонидан 340  нафар шогирдларлар касб-ҳунарга ўргатилиб бандлиги таъминланди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ, туманда жорий йилнинг январ-ноябр ойларида 1481 та доимий янги иш ўринлари яратилган.

 

 

Кўрилганлар сони: 1627 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus