вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
28.05.2019 10:30:56
Муҳтарам Юртбошимизнинг Фармонлари билан Навоий вилоятига эркин иқтисодий ҳудуд мақомининг берилиши ва бу орқали яратилган кенг имконият ва имтиёзлар хорижий мамлакатлар бизнес вакилларида навқирон ҳудудга катта қизиқиш уйғотмоқда. Чет эл компания вакиллари вилоятга ташриф буюриб, ишбилармонлик муҳити ва имкониятлар билан яқиндан танишишмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 май куни Германиянинг “WEHRHAHN” компанияси вакиллари вилоят ҳокими Қ.Турсунов қабулида бўлгани ҳам фикримизнинг амалий ифодасидир.
Навоий вилояти ҳокимлигида ўтказилган мулоқотда дастлаб, Германиялик меҳмонга ҳудуднинг тарихи, инвестицион салоҳияти, бу ердаги йирик корхоналар, тадбиркорлар учун яратиб берилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Айниқса, Навоий халқаро аэропорти ва логистика марказидаги қулайликлар, “Навоий” эркин иқтисодий зонасидаги имкониятлар меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Германиядаги “WEHRHAHN” компанияси вилоятда асосан қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш таклифини илгари сурмоқда. Музокара жараёнида ушбу таклиф қўллаб-қувватланди.
— Бизнинг компаниямиз бу ерда қурилиш учун зарур бўлган плиталар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу учун Навоийни танлаганимиз бежиз эмас, сабаби биз учун бу ерда барча қулай шароитлар мавжуд, — дейди Германиялик инвестор Клаус Е Боҳнеманн.
Германиялик меҳмон самимий мулоқот учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг, меҳмонга ўзбекона эҳтиром кўрсатилиб, миллий кийим - тўн ва дўппи тақдим этилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а