Бугун: 17 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Фермерлик фаолиятига кенг йўл


Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг ташкил этилиши, бу — замон талаби, ҳаёт тақозоси. Замон билан ҳамнафас қадам ташлаш, унинг талаблари асосида иш юритиш эса муваффақиятлар гаровидир.

Демак, янги бошқариш ти­зими фаолияти фермер хў­жа­ликларини янада тако­мил­лаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кен­гайтириш, ер-сув ресурсла­ридан ҳамда яратилган иш­лаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланишда, қишлоқни жадал ривожлантиришда, аҳоли бандлиги ва фаровон­лигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Юртбошимизнинг "Фер­мер бой бўлса, мамлакат обод бўлади" деган пурмаъ­но сўзлари ҳаётий ҳақиқатга айланмоқда. Бугунги кунда бу дунёнинг етакчи мута­хассислари томонидан ҳам кўп бора эътироф этилаётир.

Дарҳақиқат, 1990 йилда аҳо­ли  истеъмоли учун зарур бўл­ган ғалланинг 82 фоизи, гўшт ва гўшт маҳсулотла­рининг 50 фоиздан кўпроғи, сут ва сут маҳсулотларининг 60 фоизи, картошканинг 50 фоизи чет­дан келтирилар эди.

Фермерлик ҳаракатига устувор аҳамият берилиб, қишлоқда мулкдорлар син­фини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган аграр сиёсат натижасида 2000-2013 йилларда фермер хўжаликларида дон етишти­риш 10 баробарга, кар­тошка 13 баробарга, мева 26 баро­барга, узум 20 баробар­га ошди. Таҳлиллардан кў­ри­ниб турибдики, фермер­лик соҳа­сида туб бурилиш ясалди.

Мамлакатимизда фермер хўжаликларини давлат томо­нидан қўллаб-қувватлаш, уларга турли имтиёз ва пре­ференциялар беришнинг са­марали тизими барпо этил­ганини алоҳида таъкидлаш зарур. Бу, ўз навбатида, фер­мерларнинг молиявий-иқти­со­дий жиҳатдан тезда оёққа туриб олишлари учун қулай имконият яратмоқда. Қишлоқ хўжалиги корхонала­рига со­лиқ имтиёзи берил­гани, балл бонитети паст ер­ларда пахта етиштирадиган фер­мер хў­жаликларининг зара­ри­ни қоплаш мақсадида мо­лиявий ёрдам кўрсати­ла­ёт­гани бу­нинг ёрқин дали­ли­дир.

Бундан ташқари, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган ирригация ти­зим­ларини такомиллашти­риш ва мелиоратив ҳолати­ни яхшилаш ҳукуматимиз то­монидан муҳим вазифа­лардан бири сифатида қа­раб келинмоқда. Сув хўжа­лик­лари, ирригация ва ме­лио­рация тармоқларини сақ­лаш, кенгайтириш ва бошқа харажатлар давлат бюдже­тидан қопланмоқда.

Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекис­тонда фермерлик фаолия­тини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ри­вожлантириш чора-тад­бир­лари тўғрисида"ги Фар­монида фермерлик ҳара­катини ривожлантиришда ўзини ўзи бошқаришнинг де­мократик тамойилларга таянадиган таъсирчан тизи­мини ташкил этишга оид муҳим вазифалар белгилаб берилди. Унга асосан Фер­мерлар кенгашлари раисла­рининг туман ҳокимликлари ҳузуридаги ер участка­лари­ни бериш (реализация қи­лиш) комиссияларига аъзо қилиб киритилиши айнан шу мақсад сари қўйилган муҳим қадамдир. Чунки Фермерлар кенгашлари раислари ер ажратиш бўйича танловда иштирок этар экан, унинг сафига кираётган фермер­нинг қанчалик ишбилармон, билимли ва салоҳиятли бў­лишини ҳаммадан кўпроқ билади.

Фермерлар кенгашига фер­мер хўжаликлари ман­фаати­ни кўзлаб, судларга даъво аризаларини тақдим этиш, давлат органлари ёки ман­сабдор шахсларнинг хат­ти-ҳаракатлари устидан дав­лат божи тўламасдан суд­­га шикоят қилиш ҳуқуқи берил­ганлиги фермерлар­нинг ҳу­қуқларини ҳимоялаш меха­низмларини мустаҳ­кам­лайди.

Пўлат ДЖАНИЕВ,

вилоят хўжалик суди мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 6698 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus