07.12.2014 14:16:56
Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган куннинг 22 йиллиги фарғоналиклар учун қўшалоқ байрам бўлди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан вилоят марказида бунёд этилган Санъат саройи 6 декабрь куни тантанали равишда очилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 15 ноябрдаги “Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, 2012-2015 йилларда ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида шаҳарда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Замонавий корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт мажмуалари ва стадионлар, йўллар, хиёбонлар бунёд этилаётир.
Бундай ишлар самарасида Фарғона шаҳрининг маркази қайтадан бунёд этилди. Шаҳар атрофида кичик халқа йўли қурилди. Йўл бўйларига ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мос манзарали дарахтлар экилди. Мустақиллик ва Аҳмад Фарғоний кўчаларида ландшафт архитектураси асосида Каштанлар хиёбони ташкил этилди. Бу шаҳар ҳавоси мусаффолигини таъминлаб, аҳолининг ҳаёт сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда.
Замонавий уй-жойлар, 20 минг ўринли стадион, Сув спорти мажмуаси ноёб меъморий ечими, ўзига хос дизайни билан Фарғона шаҳри кўркига кўрк қўшди.
Жами мурожаатлар:981
Кўриб чиқилган:448 (46%)
Кўриб чиқилмоқда:533 (54%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а