Бугун: 28 Июн 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Долзарб вазифалар белгиланди


Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги “Ҳоким соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Н. Ахатов олиб борди.

Кун тартибида ўткир респиратор инфекциялар, грипп касаллиги бўйича шаҳарда эпидемик вазият ва 2014-2015 йилги мавсум давомида ўтказилаётган профилактик чора-тадбирлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўз мутахассисликлари бўйича аниқ иш ўринларига жойлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маърузалар тингланиб, атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилишда шаҳар “Е-Коммунал” ахборот тизимига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг тегишли мутасаддилар 
томонидан ижро этилиши аҳволи, ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш, уй-жойлар билан боғлиқ коммунал масалалар, йўл транспорти бўйича мавжуд муаммолар тўғрисида ҳам сўз юритилиб, текшириш натижалари муҳокама этилди.
Кўрилган масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 6722 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus