Бугун: 21 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ


Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, соҳа мутахассислари, маҳаллий эксперт ва олимлар, малака ошириш марказлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ёшлар иштирокида мазкур Стратегия лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда давлат фуқаролик хизмати самарали тизимини шакллантиришга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш, давлат бошқарувига инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усуллари ва тамойилларини кенг жорий этиш ишларини янада кенгайтириш масалалари мухокама марказида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда халқаро экспертлар фикрини ўрганиш ҳамда уни умумхалқ мухокамасига ҳам қўйиш режалаштирилган.

Кўрилганлар сони: 806 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus