Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЧИМБОЙЛИК НУРОНИЙЛАР НАВОИЙДА


Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси билан ҳамкорликда 17-18-май кунлари махсус туристик машрут асосида Чимбой туманидаги нуронийлар Навоий вилоятига маданий хордиқ олишлари учун сайёҳати ташкил этилди.

Дастурга асосан меҳмонлар саёҳатнинг биринчи куни Кармана туманидаги “Қосим Шайх”, “Мавлоно Ориф Деггароний” зиёратгоҳларида, вилоят “Маънавият ва маърифат” марказига ҳамда Навбаҳор туманидаги “Сармишсой” очиқ осмон остидаги музей қўриқхонаси ва дам олиш масканида мароқли хордиқ чиқаришди.

Бугун эса вилоятимизнинг тарихий масканларидан Нурота туманидаги “Айтеке би” тарихий мажмуаси ҳамда Нуротадаги “Чашма” зиёратгоҳлари, Конимех туманидаги “Экопарк” дам олиш масканида фолклор жамоалар иштирокида меҳмонлар учун байрам тадбири ташкил этилган.

Кўрилганлар сони: 498 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus