Бугун: 22 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЧАРМ ҚЎЛҚОП УСТАЛАРИМИЗНИ ЖИДДИЙ СИНОВЛАР КУТМОҚДА


Бир неча кун аввал дунё спорти ихлосмандлари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси Ёзги олимпия ўйинлари баҳсларини мароқ билан кузатди.

Жумладан, халқимиз ҳам спортчиларимизни қўллаб-қувватлади.

Бироқ жорий йилги спорт мавсуми давом этмоқда. Олимпия ўйинларидаги муваффақият ва хатоларни унутиб, олдинда турган мусобақаларга тайёргарликни бошлаш эса ҳар бир мураббий ва спортчининг вазифасидир.

Жумладан, Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган бокс бўйича 2021 йил сўнггига қадар турли ёш тоифаларида кўплаб, нуфузли мусобақалар бўлиб ўтади. Унда юртимиз спортчилари иштирок этиб, юксак натижаларни қайд этишига умид қиламиз.

Қуйида йил якунига қадар бўлиб ўтадиган мусобақалар билан танишинг:

17-31 август. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати. (БАА, Дубай).  

16-26 cентябрь. Бокс бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати. (Россия, Москва).  

Октябрь. Аёллар ўртасида жаҳон чемпионати (манзили аниқмас).  

26 октябрь– 6 ноябрь. Бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати (Сербия, Белград).  

Декабрь. Мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати (Баҳрайн).  

Декабрь. Бокс бўйича катталар ўртасидаги «Улкан тож» турнири. (Хитой).

 

Кўрилганлар сони: 434 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus