Бугун: 16 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БУГУН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТАДИ


Бугун, 11 январь куни соат 16-00 да халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттизинчи сессияси ўз ишини бошлайди.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йил IV чорак ва йил якуни бўйича тасдиқланган раҳбар ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисида.

  2. 2022 йилда вилоятда хизматлар сохасини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини   тасдиқлаш тўғрисида.

  3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва доимий комиссияларининг 2022 йил I-ярим йилликка мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия иши ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube канали орқали онлайн тарзда эфирга узатиб борилади.

Кўрилганлар сони: 560 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus