30.07.2014 18:07:06
Навоий шаҳридаги 33-мактабгача таълим муассасасида "Ассалом, ёз!" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Сўлим МТМ ҳовлиси тонг саҳардан байрамона безатилди. Тадбир аввалида муассаса саҳнасида болажонлар ижросида қувноқ шеърлар, рақслар ижро этилди. Шундан сўнг шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими қошидаги "Мафтун" анъанавий цирк гуруҳи аъзоларининг чиқишлари намойиш этилди. Тарбияланувчилар "Дадам, онам ва мен" мавзусида асфальтга расм чиздилар. Уларда ифодаланган расмларда болаларнинг ватанга бўлган муҳаббати, беғубор орзулари, меҳри акс этди.
Тадбирга ҳар йили шаҳардаги "Меҳрибонлик уйи"дан ҳам болалар меҳмон сифатида иштирок этади. Бу йил ҳам мазкур муассасанинг етти нафар тарбияланувчиси МТМдаги тадбирда мароқли ҳордиқ чиқаришди. Бассейнда маза қилиб чўмилишди, эсдалик совғаларининг эгаси бўлишди. МТМ ҳовлисини тўлдирган болажонларнинг шўх-шодон кулгусидан билдикки, улар хотирасида бу кун ёзнинг энг ажойиб куни бўлиб муҳрланади.
Жами мурожаатлар:884
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:436 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а