10.03.2017 20:23:10
Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунининг ижросини таъминлаш, ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида мардлик туйғуларини камол топтириш мақсадида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан бокс тўгараги ташкил этилди. Муҳими, бокс машғулотларида вояга етмаганларнинг бепул иштирок этиши таъминланган.
Айниқса, "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг ҳеч кимдан кам эмасликлари, давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилаётгани, келгусида жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирилмоқда. Мазкур фикрларнинг амалий ифодаси сифатида "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларининг машғулотларда иштирок этиши, уларнинг бокс сирларини ўзлаштиришига шахсан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ёшларнинг машғулотларга мунтазам қатнаши учун алоҳида автобус ташкил этилган бўлиб, бўлажак чемпионлар бокс қўлқопи, махсус спорт кийимлари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланади. Тўгарак аъзоларига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт усталари сабоқ беришади. Машғулот ўташ учун барча қулайликларга эга, замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган спорт заллари ёшларнинг хизматида. Фарзандларимизнинг спорт чўққиларини эгаллашларида, ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашда ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчилик вакилларининг фаоллиги ҳам муҳим ўрин тутади.
Фарзандларимиз учун етарли шарт-шароит яратиш каби бундай чора-тадбирлар уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, турли мафкуравий хуружлардан асраш, келажакда тўғри йўлни танлашлари ҳамда истиқлолимизни мустаҳкамлаш каби олийжаноб мақсадларга хизмат қилади.
Фарруҳ ЯКУБОВ,
вилоят ИИБ ИҲҲҚ ва ЮТБ катта инспектори, катта лейтенант.
Жами мурожаатлар:888
Кўриб чиқилган:448 (50%)
Кўриб чиқилмоқда:440 (50%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а