Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Битирувчи малакали мутахассис бўлсин


Бугун мамлакатимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг иш билан бандлигини таъминлаш, уларни малакали мутахассис бўлишига эришиш масаласи давлат аҳамиятидаги вазифалардан бири ҳисобланади. Хусусан, вилоятимизда жорий йилда касб-ҳунарга йўналтирилган ўқув муассасасини битириб, ўз соҳаси бўйича фаолият бошлаган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

Яқинда НКМКга қарашли "На­воий машинасозлик заводи"да бўлиб, бир гуруҳ ёш ходимлар­нинг иш жараёни билан та­ниш­дик. Шу ўринда айтиш ке­ракки, мазкур завод нафақат вилояти­миз, балки бутун рес­публика­миз­да ўз ўрнига эга бўлган саноат маҳ­сулотларини ишлаб чиқа­риш­га ихтисослашган кор­хо­на­лардан биридир. Ярим аср­дан ор­тиқ вақт ўтибдики, бу ерда машинасозлик, металл ускуна­лар­га ишлов бериш, пай­ванд­лаш, станоксозлик, турли русум­даги юк машиналари учун эҳтиёт қисмлар, қишлоқ хў­­жалик тех­ни­калари учун қў­шимча ускуна­лар каби бир қан­ча металл маҳ­­су­лотлари иш­лаб чиқарила­ди ва керакли хизмат­лар кўрсатилади.

Гидрометаллургия ва ер ости кон ишларини ривожлантириш мақсадини кўзлаган заводнинг тўрт саноат тармоғи ва 12 та иш­лаб чиқариш цехида қуюв, пай­вандлаш, механика-йиғув, авто ва электртаъмирлаш жа­раён­лари муттасил давом эта­ди. Заводда тайёрланган маҳсу­лотлар нафақат республика­мизда, балки МДҲ ва Осиё мам­лакат­ларида ҳам ўзи­нинг муно­сиб қийматига эга экан­лиги билан аҳа­миятли.

Бугун "Навоий машинасозлик за­води"да қарийб 3500 на­фар­дан ор­тиқ иш­чи-ходим фаолият олиб бо­ра­ёт­ган бўлса, уларнинг деярли яр­ми­ни ёшлар ташкил этади.

— Жорий йилда жамоамизга 116 на­фар касб-ҳунар коллежи битирувчисини ишга қабул қил­дик, — дейди кадрлар бўлими бош­­­­лиғи Малика Артикова. — Улар­нинг аксарияти Навоий кон­чилик касб-ҳунар коллежида таҳсил олиш­­ган. Шунингдек, Кар­мана, Қўш­работ ва Fалла­орол туманла­ри­да жойлашган саноат ва ишлаб чи­қаришга их­тисослашган ўқув муас­саса­ла­рида ўқиган ёшлар ҳам за­во­димизда ўз иш ўрнига эга бўлди.

Бу йил мазкур корхонада кол­леж битирувчиларини ишга қа­бул қи­лиш учун ўтган йилларга қа­раганда кўп ўрин ажратилди. Негаки, тан­лаган касби бўйича етарли на­за­рий билимга эга бўлган ва за­мо­навий коммуни­ка­ция техно­ло­гия­ларини яхши ўзлаштирган ёшлар ўз би­ли­мини амалиётда қўллаш ба­ро­барида иш самарадорлигини оширишда муносиб ҳиссасини қўш­моқда.

Кадрлар тайёрлаш бўйича му­ҳандис Азиз Рустамов бизни за­вод­даги 2 та цех фаолияти ва улар­да меҳнат қилаётган ёш­ларнинг иш жараёни билан та­ништирди. Ху­су­сан, 1-сонли ста­ноксозлик це­хининг ёш чилан­гар­лари Абдумурод Турғунов ва ШерзодҚурбонов жорий йилда Навоий кончилик касб-ҳунар кол­лежини туга­тиш­ган эди.

— Бу интилувчан ёшларимиз ҳали ўқув муассасасида таҳсил олиб юр­ган пайтларида корхо­на­мизда ишлаб чиқариш ама­лиётини ўташ­ган, — дейди Азиз Рустамов. — Шу сабабли ҳам уларнинг иш жа­раё­ни­га мос­лашиши осон кечди.

Заводнинг барча цехларида ёш му­тахассислар билан сама­рали ишлашни йўлга қўйиш мақ­садида "Ус­тоз-шогирд" анъ­анаси жорий этилган бўлиб, би­тирувчилар ма­лакали ходим­ларга биркитилган. Шунингдек, иш вақтида амалиёт билан бир қаторда олти ой муд­дат­га мўл­жалланган назарий дарслар ҳам ташкил қилинган. Улар таж­ри­ба­ли муҳандислар Зиёд Маҳ­му­дов ва Андрей Трофимов то­монидан ўтилади.

— Мен цехда механик йиғув иш­лари бўйича чилангарман. Бизнинг корхонада барча даст­гоҳлар ав­томатлашганлиги са­бабли ҳеч қан­дай қийинчилик йўқ, — дейди ёш хо­дим Шерзод Қур­бонов. — Ама­лиёт устози­миз Учқун Шукруллаев техно­ло­гиялар билан ишлашга доир касб сирларини ўргатмоқда. Ке­­лажакда малакамни янада оши­риш билан бирга олий ўқув юр­тига ўқишга кириш ниятим бор.

"Навоий машинасозлик заво­ди"­нинг 2-сонли станоксозлик цехида эса автоматик тарзда ишлайдиган дастурли бош­қа­рув дастгоҳлари оператор­ла­ри фаолият олиб борар экан. Бу ер­­да ёш мутахассислар Маҳ­буба Нусратуллаева ҳамда Анна Шмакова билан та­ниш­дик. Улар устозлари Ҳусен Яку­бовнинг йўл-йўриқ ва тав­сиялари иш жа­­­раёнида айни муддао бў­ла­ёт­ганини таъкид­лашди. Хуллас, заводда Шер­зод, Аб­думурод, Маҳбуба, Анна каби ши­жоатли ва интилувчан, за­мо­навий билимларни пухта эгал­­лаган ёшлар жуда кўп. Биз улар­­­нинг айримлари ҳақида тўх­­­­талдик холос.

Бир сўз билан айтганда, кол­леж би­тирувчилари ва ўқув муас­сасаси билан тузилган уч то­монлама шарт­нома шартла­ри­нинг бажарилиши, ёш­ларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай меҳнат ша­рои­тини яратиб бериш бора­си­да "Навоий машинасозлик заво­ди"да амалга оширилаётган иш­­­лар эътирофга лойиқ. Шу­нинг учун ҳам бу ерда ишлаёт­ган ёш мутахассис­лар­га бар­ча­нинг ҳаваси келади.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6847 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus