Бугун: 22 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ПОЛОЦК ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ВАКИЛЛАРИ НАВОИЙДА БЎЛИШДИ


Жорий йилнинг 1 март куни Навоий давлат педагогика институтига ҳамкор Беларусь Республикаси Полоцк давлат университетининг мутасадди вакиллари ташриф буюрди.

 

2019 йилда имзоланган шартномадаҳар иккала ОТМлар ўртасидаги маъмурий, ташкилий,  профессор-ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар алмашинувини  йўлга қўйиш ҳамда тегишли йўналишлар,  илмий-инновацион фаолият, халқаро ҳамкорлик соҳасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда мунтазам ўтказилиб келинаётган онлайн конференцияларни кўламини янада кенгайтириш ва илмий мақолалар чоп этишни амалга ошириш келишиб олинганди.

 

Ҳамкорлик доирасида 2020-2021 ўқув йили учун “Практическая психология” (Амалий психология), “Русский язык как иностранный” (Рус тили чет тили сифатида) 2 та академ гуруҳи ташкил этилди ҳамда қўшма таълим (2+2) дастури йўлга қўйилди.

 

Шунингдек, делегация аъзолари шу  йўналишларда таълим олаётган талабалар билан суҳбат ўтказди.

Кўрилганлар сони: 789 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus