31.07.2014 10:18:00
АҚШ президенти Барак Обама Рамазон Ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига табрик йўллади. Табрик матни 30 июль, чоршанба куни ЎзА томониданэълон қилинди.
«Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Рамазон ҳайити муносабати билан Сизга ва Ўзбекистон халқига энг самимий табрик ва тилакларимни йўллайман», – дейилади Обаманинг Президент Каримовга йўллаган табригида.
«Ўтган ой давомида бутун дунё мусулмонлари эътиқодларига таянган ҳолда ҳамда муҳтожларга ёрдам бериб, оила аъзолари ва ёр-дўстлари билан Рамазон удумларига риоя қилдилар. Ушбу ой Сиз ва Сизнинг яқинларингиз учун ҳам янгиланиш ва покланиш айёми бўлди, деб умид қиламан», – дейилади Обаманинг табрик хатида.
«Келгуси йил давомида Сизга тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман», – дея қўшимча қилган АҚШ президенти Барак Обама.
Бундан ташқари, БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг ўринбосари, ЭСКАТО ижрочи котиби Шамшад Ахтар ҳам Ислом Каримов номига табрик йўллаган. Аввалроқ, бир қатор бошқа давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик йўллагагани ҳақида хабар берилган эди.
Жами мурожаатлар:888
Кўриб чиқилган:448 (50%)
Кўриб чиқилмоқда:440 (50%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а