Бугун: 30 Ноя 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Арзон ва қулай ярмарка


“Навоий тоғ-металлургия комбинати” давлат корхонаси томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди.

Унда Жанубий кон бошқармасига қарашли Зармитан ҳудудий ер майдони, Уй-жой коммунал бошқармасининг ёрдамчи хўжалиги ва лимонарийси, “Дўстлик” агрофирмаси, 3-автокорхона ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган полиз экинлари, мева ва сабзавотлар савдога чиқарилди.
Бу ерда нархлар бозордагидан анча арзон ҳамда ишчиларга қулай бўлиши учун ярмарка комбинат биноси ёнидан ажратилган жойда ташкил этилди. Картошка 1100 сўм, сабзи, шолғом, қизил лавлаги каби маҳсулотлар 500 сўм, лимон эса бир килоси 6000 сўмдан сотилди.
– Комбинат маъмурияти ва раҳбарларига миннатдорчилигимни билдираман, – дейди ходимлардан бири Зебо Пардаева. – Нархларнинг арзонлиги ва маҳсулотларнинг юқори сифатда эканлиги бизни қувонтирди. Бундай савдо ярмаркалари тез-тез ташкил этиб турилса, мақсадга мувофиқ бўларди. 
– Ҳозиргина дарахтдан узиб келинган лимонларни бир зумда сотиб бўлдик, – деди ёрдамчи хўжалик раҳбари Адиз Идиев. – Бундан кейинги савдоларга кўпроқ маҳсулот етказиб беришни режалаштир- дик. Комбинатимиз ишчи-ходимлари учун хизмат қилаётганимиздан беҳад хурсандмиз.
Ярмарка бугун Навоий машинасозлик заводи ҳудудида давом этади.

Кўрилганлар сони: 6835 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus