Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > АҲОЛИНИНГ КУНДАЛИК КАЙФИЯТИГА БЕВОСИТА ТАЪСИР КЎРСАТАЁТГАН ЭНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, Кармана тумани ҳокими Ф.Умаров ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари ва Ҳазора маҳалласининг аҳолиси иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан анча йиллардан буён маънан эскирган тиббиёт пункти ўрнида шинам ва ёруғ, барча керакли шароитлар яратилган тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда шифокорларни бириктириб бериш масаласи, кўчадаги эски симёғочларни янгисига алмаштириш лозимлиги тўғрисидаги муаммолар ўртага ташланди. Ушбу мурожаатларни тинглаган вилоят раҳбари уч кун муддатда маблағ ажратиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма берди.

Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган, катта маблағ талаб этиладиган муаммо ва таклифларни ўрганган ҳолда Республика ишчи гуруҳига тақдим этилиши таъкидланди.

Кўрилганлар сони: 310 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus