Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ БОШ РЕЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига мувофиқ қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириш мақсадида, шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг mc.uz сайтидаги “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида (МАТ) “Электрон тендер”, “Қурилишлар назорати” ва “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ахборот тизимлари, “Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри” географик ахборот тизими, “Янги тартибда қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар”, “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қурилишлар” ва dshk.uz “Ўзбекистон Республикаси DSHK GAT геопортали” электрон ахборот портали яратилди.

Бугунги кунда, мазкур “Ўзбекистон Республикаси DSHK GAT геопортали”да Навоий вилояти туман, шаҳарлари марказларининг бош режалари ҳамда аҳоли пунктларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари (АПОТ) жойлаштирилди.

Бу орқали, фуқароларга ушбу геопорталнинг очиқ маълумотлари базасида аҳоли пунктларининг бош режалари билан танишиш ва оммавий ҳужжат сифатида фойдаланишга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1151 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus