Бугун: 17 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА СЕКТОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ?


Сессия кун тартибидаги учинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг тўртинчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши муҳокамасига бағишланди.

Бу бўйича Ф.Қувондиқов - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири ахборот берди. Хусусан, вилоят, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган ҳудудий секторларнинг фаолияти, аҳоли ва ёшлар билан оммавий сайёр қабуллар жараёнида тушган мурожаатларни ҳал этилиши ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар, 2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “обод маҳалла” давлат дастурларининг ижроси таҳлил қилиниб, талаб даражасида бўлмаган ва йўл қўйилган баъзи бир камчиликлар юзасидан ахборот ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунга кўра, вилоят сектор раҳбарларига вертикал тартибда бўйсунувчи туман ва шаҳар секторлар фаолияти таҳлил қилинганида, сектор раҳбарлари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланган.

Зарафшон шаҳар 3-сектор худудидаги хонадонларни хонадонбай ўрганиш давомида, 290 нафар ишсизлар аниқланган бўлсада, уларни ишга жойлаштириш масаласи ҳал қилинмаган.

Қизилтепа туман 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушган 108 та мурожаатлардан бор-йўғи 30 таси (27,8%) қаноатлантирилган холос, секторлар томонидан ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси секторлар ўртасида энг паст кўрсаткич 4-секторда қайд этилди.

Сессияда ҳар - бир секторлардаги маҳаллаларда “маҳаллабай” ва “хонадонма-хонадон” тизими асосида ишлаш орқали жойларда ҳақиқий ёрдамга муҳтож қатламни аниқлаш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан йўл хариталари тузиш ҳамда йўл хариталарида белгиланган тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди

Кўрилганлар сони: 1116 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus