11.10.2018 11:43:14
Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрда қабул қилинган "Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан давлат дастури асосида ушбу ҳудудларда одамларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида эзгу ишлар амалга ошириляпти.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси худди шу саъй-ҳаракатларни давом эттириб, халқимизнинг соҳамизга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида воҳамизнинг олис ҳудудлари саналган Конимех ҳамда Томди туманларида ўз фаолиятини кенгайтиришга эришди.
"Янги Томди" қўрғонидан қарийб 150 километр узоқликда жойлашган "Утемурат" ҳамда "Кериз" овул фуқаролар йиғинларида Давлат хизматлари марказининг шохобчалари ишга туширилди. Эндиликда кишилар туман марказига бориш учун ортиқча вақт сарфламайди, қолаверса, маблағи ҳам тежалади. Бундай қулай имконият яратилганлигидан ҳамда барча муаммоларига ечим топилганлигидан ҳар иккала овул аҳли ҳам мамнун.
Бундан ташқари, Конимех туманидаги аҳолиси сони 2800 нафарни ташкил этган "Учтепа" ва "Боймурат" овулларида янгидан фаолиятини бошлаган шохобчаларда марказ ходимлари ҳафтанинг икки иш кунида 70 турдаги давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйдилар. Айтиш жоизки, мазкур ҳудудлар туман марказидан 210 ва 265 чақирим олисликда ўрнашган.
Э. БАҲОДИРОВ,
агентликнинг вилоят бошқармаси
бошлиғи ўринбосари.
Жами мурожаатлар:956
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:508 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а