10.04.2015 20:28:05
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Соҳибқирон Амир Темур хотирасини эъзозлаш, ҳаёти ва фаолиятини чуқур ўрганиш, тарғиб этишга доимо алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Анъанага кўра 9 апрель куни пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон таваллудининг 679 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси Н.Ҳабибуллаев, тарих фанлари доктори Д.Юсупова, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Н.Мўминова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маънавиятни юксалтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар жараёнида Амир Темур мероси шижоат, мардлик ва адолат намунаси сифатида қадр ва эъзоз топаётганини таъкидлади. Бинобарин, Соҳибқирон қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, дунё цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкордир.
Амир Темур ва темурийларнинг давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик, бошқа соҳалардаги улкан ва бой меросини ўрганишга қизиқиш жаҳон миқёсида тобора ортиб бормоқда. Юртимизда ва хорижда темурийларнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссасига оид кўплаб асарлар яратилмоқда, илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Булар Соҳибқирон шахсияти ва уни етиштирган замин, тарихий шарт-шароитга доир янги-янги қирраларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак. Бобокалонимизнинг қудратли давлат, адолатли жамият барпо этиш, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, барқарорлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини таъминлашга оид эзгу тамойиллари бугун Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг асосий мезонига айланган.
Соҳибқирон ўз тузукларида “Раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим. Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мизожидан воқиф бўлиб турдим. Ҳар бир ўлка ва шаҳар аҳлининг ашроф-улуғлари билан дўст тутиндим”, яна бир ўринда “ақлли кишилар ва кенгаш соҳиблари, эҳтиёткор, қатъиятли арбоблар, кейинини ўйлаб, олисни кўриб иш юритувчи кекса ва тажрибали кишиларни хос мажлисимга киритиб, уларнинг суҳбатларидан, ишларидан наф олиб, тажрибалар ҳосил қилардим”, деб қайд этади. Бу “Куч – адолатда” шиорига амал қилинган буюк салтанатда инсон ва унинг шаъну шавкати олий қадрият сифатида юксак баҳоланганидан далолат беради.
Буюк бобомиз фаолияти, ўгитлари бугун ҳам бизга дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида инсонни улуғлш, барча соҳада адолат тамойилига амал қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг юксак самаралари бунга яққол далилдир. Зеро, Соҳибқирон меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилишдан асосий мақсад ҳам ана шу эзгу ниятлардир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Кексаларни эъзозлаш йили, деб номланган жорий йилда бу борадаги хайрли ишлар янада кенг тус олган. Ҳар бир инсонга, хусусан, ёши улуғ кишиларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, нуроний отахону онахонларни рози қилиб, уларнинг дуою маслаҳатларини олиш ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларда янада ёрқин намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов Амир Темур монологини, ёш шоир Фахриддин Ҳайит Соҳибқиронга бағишланган шеърини ўқиб берди.
Тадбир қатнашчилари Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов иштирок этди.
Шу куни Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур даврида илм-фан ва маданият ривожининг умумбашарий аҳамияти” мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда “Амир Темур – ёш рассомлар нигоҳида” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди. “Шоҳруҳия – Темурийлар даври бунёдкорлиги ёдгорлиги” кўргазмаси ташкил этилди.
Амир Темур таваллудининг 679 йиллигига бағишланган тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.
Жами мурожаатлар:884
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:436 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а