Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҲАЙДОВЧИ УХЛАБ ҚОЛДИ. НАТИЖАДА...


Жорий йилнинг 19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг 147 километрида “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи “Нексия” русумли 85К704ЕА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бориб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган   “Чанган” русумли 01344AGA давлат рақам белгили транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “Нексия”  русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Чанган” русумли 01344AGA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси “Чап оёғи тизза ости синиши” жароҳати билан Зарафшон шаҳар марказий касалхонасига ётқазилган.

Бирламчи маълумотларга кўра, “Нексия”  русумли  автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиққанлиги мазкур ҳодисани келиб чиқишига сабаб бўлган. 

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи

Кўрилганлар сони: 1398 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus