21.02.2022 09:29:08
Навоий вилоят Навоий шаҳар, Кармана ҳамда Қизилтепа туманларида кўп йиллик тадбиркорлик фаолиятига эга ва энди фаолият бошламоқчи бўлган хотин-қизлар иштирокида “Инновацион технология, ишлаб чиқариш, миллий ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш” мавзусида икки кунлик амалий ўқув-семинари ўтказилди.
Семинар вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ташаббуси билан Навоий шаҳар прокуратураси, Қизилтепа туман ҳокимлиги, USAID нинг “Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси” доирасида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.
Семинарда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бошланғич сармоя, бизнесда ҳамкорлик ва маркетинг, бугунги бозор талаби ва солиқ имтиёзлари бўйича тушунчалар берилди. Назарий билимлар маҳорат дарслари билан мустаҳкамланди. Иштирокчилар учун илғор тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида “Бизнес саёҳат” мавзусида учрашувлар ташкил этилди. Улар “BAHT TEXTILE”, “Navoi Tinch Textile”, “Asl Orzu Non va Shirinliklari”, “Афсонавий Ванғози” масъулияти чекланган жамиятлари, “Маданият нурли оқшоми” фирмаси, “Жонпўлот Жавоҳир келажаги” хусусий корхоналарида бўлиб, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.
Жами мурожаатлар:720
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:272 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а