24.06.2014 15:08:28
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари таълим олиш ёшларнинг ҳаётий қадриятлари тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллашини курсатди.
Ижтимоий сўров натижалари мустақиллик йилларида ёшларнинг билим олиш, айниқса, олий маълумотга эга бўлишга интилиши тобора кучайиб бораётганини намоён қилди. Чунончи, 2013 йилда ўтказилган сўровда ҳар икки ёшдан бири олий маълумотли бўлиш истагини билдирган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 81,6 фоизни ташкил этмоқда. Улар кўпроқ иқтисодиёт, молия, ҳуқуқ, педагогика мутахассисликлари, тиббиёт йўналишида олий маълумотли бўлишни маъқул кўришмоқда. Муҳандислик-техник мутахассисликлари, ҳарбий иш, ахборот технологиялари соҳасини эгаллашга қизиқиш ҳам тобора ортиб бормоқда. Ёшлар чет тилларни ўзлаштиришга ҳам катта эътибор бермоқда.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ёшлар ўртасида ижтимоий фаоллик кучайиб бораётганини намоён этди. Аксарият ёшларнинг (88,3 фоиз) келажакда ўз режаси борлиги ҳам шундан далолат беради. Ёшлар ўз режаларини, биринчи навбатда, таълим олиш ва яхши мутахассис бўлиб етишиш, мустаҳкам оила қуриш, жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлишга интилиш билан боғламоқда.
Жами мурожаатлар:985
Кўриб чиқилган:448 (45%)
Кўриб чиқилмоқда:537 (55%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а