Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎН ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.


Сессияда ҳудудлардан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят ҳокимлиги ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, сектор раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Кун тартибига 12 та масала қўйилган бўлиб, илк масала вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини ташкил этишга бағишланди.

“Қизил ҳудуд”га тушган Конимех, Томди туманлари ва 31 та оғир аҳволдаги маҳаллалар бўйича алоҳида назорат ўрнатиб, у ерлардаги маҳалланинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, айниқса тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Навоий шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактаби негизида Физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактабини, 8 та туман (шаҳар)ларида (Кармана туманидаги 5-мактаб, Нурота туманидаги 1-мактаб, Навоий шаҳардаги 12-мактаб, Зарафшон шаҳардаги 11-мактаб, Навбаҳор туманидаги 21-мактаб, Хатирчи туманидаги 24-мактаб, Конимех туманидаги 2-мактаб, Томди туманидаги 25-мактаб)ларда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилишини таъминлаш бўйича ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан 2021 йилда ишга туширилиши режалаштирилган ҳудудий лойиҳалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

- Ҳудудий лойиҳалар доирасида 74 та лойиҳага 137,1 млн. долларлик Халқаро молия институтларининг маблағлари йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар асосан Хитой, Корея, Германия, Россия каби давлатларнинг тижорат ташкилотлари ҳамда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, ушбу маблағларинг 35,2 млн. доллари қишлоқ хўжалиги соҳасига, 95,6 млн. доллари саноат соҳасига ҳамда 6,3 млн. доллари хизмат кўрсатиш соҳасига йўналтирилади.

Барча кун тартиби юзасидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди ва таклифлар берилди.

Кўрилганлар сони: 934 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus